Opel компанияси бренд асосчисининг ўғли Карл Опель шарафига Karl деб номланган янги хетчбекнинг ташқи кўриниши ва хусусиятларини маълум қилди. Бу ҳақда Германиянинг Autobild нашрига асосланиб «Bibi.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, General Motors компаниясининг янги глобал платформасида ишланган янги модель Европа бозорида Chevrolet Spark’нинг ўрнини босиши кўзда тутилган. Таъкидлаш жоиз, Chevrolet Spark баъзи минтақаларда Daewoo Matiz сифатида танилган.
Chevrolet Spark’дан атиги 40 миллиметрга узунлигига қарамай, беш эшикли Opel Karl тўрт нафар катта одам ва бир ҳайдовчи сиғишига мўлжалланган. Келаси йил баҳорида Женева автосалонида тақдим этиладиган янги хетчбек 10 минг евро атрофидаги нархи билан Европа бозоридаги энг арзон компакт автомобиль бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)