Malaysia Airlines билан боғлиқ яна бир жанжалли ҳолат содир бўлди, деб хабар беради «Кун» самолёт йўловчиларидан бири Томас Оукс гувоҳлигига асосланган BBC маълумотига таяниб.
Қайд этилишича, Куала-Лумпурдан Лондонга учган компанияга тегишли самолёт бортидаги йўловчилардан бири қаттиқ маст бўлиб қолиб, стюардессаларни ҳақорат қила бошлаган.
Бу вақтда самолёт салонида Жануби-шарқий Осиё мамлакатларида расмий ташрифда бўлиб қайтаётган Лондон мэри Борис Жонсон ҳам бўлган. Мэр тўполончини тинчлантиришга ҳаракат қилиб, уни огоҳлантирган. Лекин бундан фойда бўлмаган ва самолёт экипажи ходимлари ёрдамида ушбу йўловчини боғлаб, қўлини кишанлатган.
Самолёт Лондондаги «Хитроу» аэропортига қўнгач, шаҳар полицияси ходимлари жанжалкаш йўловчини ушлаб, маҳкамага олиб кетган. Энди унга қарши «Маст ҳолатда жамоат жойида тартибни бузганлиги учун» ва «Ирқчилик кўринишидаги ҳақорат учун» жиноий иш очилиши мумкин.
Изоҳ (0)