Мексикада бўлиб ўтаётган ногиронлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Бразилияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ўзбекистон терма жамоаси «А» гуруҳининг 3-турида бразилияликларга қарши баҳс олиб борди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Дастлабки голни Абдужамил Шукуров ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Иккинчи гол эса бурчак тўпидан кейин киритилган бўлса, учинчи голни вакилларимиз рақиб ҳимоясининг хатосидан сўнг киритди.
Шундай қилиб, барча ўйинларда ғалаба қозонган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда 1-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)