Роосия Федерацияси президенти Владимир Путин ўзининг Туркияга сафари давомида Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида «Жанубий оқим» лойиҳасида иштирок этишдан бош тортган Болгарияни танқид қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Болгариялик ҳамкасбларим менга нима бўлса ҳам ‘Жанубий оқим’ лойиҳасини амалга оширишларини, чунки бу уларнинг миллий манфаатларига тўғри келишини айтган эди. Афсуски бундай бўлмади. Агар Болгария ўзини суверен давлат сифатида тутиш имкониятидан айрилган бўлса, ҳеч бўлмаса ўзлари қуруқ қолган фойда учун Европа комиссиясидан пул талаб қилиб кўришсин-чи»,
Шунингдек, у Болгария ушбу лойиҳада иштирок этишдан бош тортиши оқибатида ушбу мамлакат газ транзитидан йилига камида 400 миллион евролик тўғридан-тўғри даромад давлат бюджетига тушишидан қуруқ қолишини маълум қилди.
Изоҳ (0)