Украинанинг Львов вилоятида жойлашган Сороки Львовские қишлоғидаги ферма ҳудудидан бошсиз одам жасади топилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Львов вилояти ички ишлар ходимларининг сўзларига кўра, жасад қурбоннинг ёши, жинси, ҳалок бўлган вақти ва энг асосийси жасаддан икки кун олдин топилган жасадсиз бош билан алоқаси бор йўқлигини аниқлаш мақсадида экспертизага юборилган.
Аввалроқ, Львов вилояти ҳудудидаги стадиондан одам боши солинган халта топилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу бош ва кейин топилган жасад бир кишиники ёки йўқлиги ҳозирча аниқланмаган.
Изоҳ (0)