Франциянинг Feljas & Masson компанияси ҳамда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Навоий ва Учқара насос станцияларини реконструкция қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «UzDaily» хабар бермоқда.
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Feljas & Masson компанияси Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган 10 миллион евродан зиёд тендер ғолибига айланган.
Feljas & Masson компанияси Навоий вилоятидаги Навоий ва Учқара насос станцияларини реконструкция қилиш лойиҳаси учун Францияда ишлаб чиқарилган насосларни етказиб беради. Бу лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон корхоналари эса муҳандислик ва қурилиш ишларини олиб боради.
Франция ва Ўзбекистон томонидан молиялаштирилаётган мазкур лойиҳа икки давлат ўртасида техник ва молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши эътироф этилган.
Изоҳ (0)