Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ даҳасида автомобиль ўғрилиги содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» газетасига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бир фуқаро ўзига тегишли «ВАЗ» русумли автомашинасини Қўйлиқ даҳасида қаровсиз қолдириб кетган. Машинанинг қаровсиз қолганидан фойдаланган Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро эса уни олиб қочган.
«ВАЗ»нинг эгаси ҳодиса ҳақида зудлик билан ички ишлар органларига маълум қилган. Автомобиль Қумариқ маҳалласидан топилган.
«Тез орада автомашинани олиб қочиб, кейин Қумариқ маҳалласига ташлаб кетган зангиоталик ҳам қўлга олинди», — дейилади газета хабарида.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолатга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)