Футбол бўйича Англия терма жамоасининг собиқ сардори Дэвид Бекҳэм ўғли Бруклин билан бирга автоҳалокатга учради. Бу ҳақда «Super.ru»га таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
16 ёшли Бруклин «Арсенал» футбол мактабидаги машғулотларидан сўнг, отаси билан бирга қайтаётган бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳалокат натижасида катта Бекҳэм елкасини шикастлаб олган, Бруклин эса бор-йўғи қўрқиб кетган. Ҳозирги вақтда ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дэвид Бекҳэм аввал ҳам йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланган эди. Ўшанда полициячилар жаҳон футболи юлдузи автомобилни белгиланганидан тез бошқаргани ва машинани хавфли ҳайдаганини ЙТҲга сабаб қилиб кўрсатганди.
Изоҳ (0)