Машҳур Аргументы и факты газетаси дунёнинг турли мамлакатларида 16 Гб хотирали iPhone 6 смартфони неча пулдан сотилаётгани ва унинг пулига маҳаллий нарх билан неча литр сут харид қилиш мумкинлиги ҳақида қизиқарли инфографикани эълон қилди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Ундан кўриш мумкинки Европа давлатларида 16 Гб хотирали iPhone 6 смартфони ўртача 700 евродан сотилмоқда. Энг арзон iPhone 6 смартфонини АҚШ ва Япониядан харид қилиш мумкин. Инфорграфикадаги энг қиммат iPhone 6 смартфони эса Бразилияда сотилмоқда.
Шу билан бирга Канадада iPhone 6 смартфонининг пулига энг кам — 277 литр сут харид қилиш мумкин бўлса, Туркияда iPhone 6’нинг ўрнига энг кўп — 1174 литр сут сотиб олиш мумкин.
Mobinfo.uz сайтининг маълумотига кўра Ўзбекистонда 16 Гб хотирали iPhone 6 смартфонини ўртача 2,5 миллион сўмдан харид қилса бўлади. Korzinka.uz’да эса 2 фоиз ёғли сут тахминан 4000 сўмдан сотилмоқда. Бундан кўринадики, Ўзбекистонда сотилаётган iPhone 6 смартфонининг пулига Korzinka.uz’дан 625 литр сут харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)