«Mover.uz» интернет-ресурсининг фойдаланувчиларидан бири тайёрлаган «UMS ҳақида Топ-10 факт» номли видеороликда фойдаланилган матн манбасини кўрсатмагани учун «UMS мобил оператори ҳақида 10 факт» мақоласи муаллифлари бўлган «Mobinfo.uz» сайти томонидан танқидга учради.
Қайд этилишича, сайт ходимлари томонидан ролик аниқланган вақтгача у 1452 марта кўрилган. Видеолавҳада берилган матнли қатор ва «Mobinfo.uz»даги мақола матни 100 фоиз бир-бирига мос келиши айтилган. Шунингдек, ролик остида мақола бошидан парча ҳам келтирилган.
Юқорида номи келтирилган мақола 5 минг мартадан кўп ўқилган бўлиб, ойнинг энг оммавий мақолаларидан бири бўлгани эътироф этилган.
Изоҳ (0)