Сўнгги вақтларда Ўзбекистондан Қозоғистонга мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми сезиларли ошгани ҳолда, Россияга бу маҳсулотларни етказиб бериш ҳажми сезиларли пасайган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
«Ушбу ҳолатни ўрганиб чиққанимизда, Россия бундай маҳсулотларнинг Қозоғистондан етказиб берилиши учун рағбатлантирувчи шароитлар яратиб бергани маълум бўлди. Шундай бўляптики, ушбу тартиб Ўзбекистон маҳсулотининг Қозоғистонга экспорт қилинишини, у ердан эса мева-сабзавот маҳсулотларининг Россияга қайта экспорт қилинишини қўллаб-қувватлайди», – деди Рустам Азимов.
«Биз Ўзбекистон учун ҳам шундай савдо ва божхона тартиблари жорий этишни ваколатли органлар билан бирга ўйлаб кўришни таклиф қиламиз, бу ҳолат мева-сабзавот маҳсулотларимизни Россия бозорига тўғридан-тўғри етказиб берилишини рағбатлантирган бўларди», – дея қўшимча қилди Рустам Азимов 26 ноябрь, чоршанба куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 16-мажлисида.
Изоҳ (0)