АҚШнинг Колорадо университетининг атмесфера физикаси ва коинот лабораторияси олимлари Ерни Ван Аллан белбоғининг «қотил электронлар» деб номланувчи ўта тезкор электронларидан ҳимоя қилувчи кўринмас қобиқни аниқлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ер юзасидан тахминан 11,5 минг километр баландликда бўлган ушбу сирли қобиқ атмосферага зарарли зарраларнинг ўтишига йўл қўймаслиги аниқланган.
1958 йилда Ерни Ван Аллен белбоғи деб номланган икки қобиқ ўраб туриши аниқланган бўлиб, ички қобиқ юқори энергияли протонларга, ташқи қобиқ электронларга эгалиги маълум бўлган. Ушбу электронлар орбитадаги сунъий йўлдошлари фаолиятини бузиб, ҳаттоки космонавтларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкинлиги ҳам аниқланган.
Изоҳ (0)