Ўзбекистонда барча олий ўқув юртлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда унга бўйсунувчи ташкилотларни бирлаштирувчи «Электрон вазирлик» ягона тизими яратилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди «Podrobno.uz».
Ўқув юртларида электрон таълимни жорий қилиш маркази директори Руслан Қурбонов ICTNEWS журналига берган интервьюсида айтишича, тизим кўплаб интерактив хизматларга эга бўлади. Жумладан, ҳар қандай маълумотномани электрон шаклда олиш имкониятини тақдим этиш кўзда тутилган.
«Электрон вазирлик» лойиҳаси доирасида «Электрон университет» тизими ташкил этилиб, унда ҳар бир талабанинг шахсий кабинети яратилади. Шахсий кабинетда талаба дарс жадвали билан танишиши, дарсларга қатнашиш ва баҳолар рейтингини текшириши мумкин бўлади. Шунингдек, онлайн-тест хизматини жорий этиш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)