«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Апоэл»га (4:0) қарши Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учрашувида 3 та гол киритди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Биринчи гол аргентиналик футболчи учун Европа Чемпионлар лигаси тарихидаги 72-гол бўлди. Шу билан, у Раулнинг (71 та гол) рекордини янгилади ва тўпурарлар рўйхатида яққол биринчи ўринга кўтарилди. Иккинчи бўлимда ҳам Месси ўзининг 73 ва 74-голларини урди.
Айтиш жоизки, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобида 70 та гол бор. 26 ноябрь куни «Қироллик клуби» «Базель»га қарши тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, Месси Тельмо Сарранинг ҳам Испания юқори двизионида ўрнатган рекордини «Севилья»га (5:1) қарши ўйиндаги хет-триги билан янгилаган эди.
Изоҳ (0)