Англия терма жамоаси 2018 ва 2022 йилларда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақаларини бойкот қилмочи эмас, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси бош котиби Алекс Хорн маълум қилди. Бундан аввалроқ, Англия футбол ассоциацияси собиқ раҳбарлари Дэвид Бернштейн ва Дэвид Трисман Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирган эди.
«Жаҳон чемпионати — ажойиб мусобақа ва биз унда иштирок этамиз. Иккита мусобақага қарши бойкот эълон қилиш — бу ‘нонсенс’. Мен Англияни бу мусобақаларни бойкот қилишини тасаввур қила олмайман», — дея Хорннинг сўзларини келтиради BBC.
Изоҳ (0)