Голливуд каскадёри Майк Раян 16 тоннали юк машинасида 42 метрга учиб, бундай техникада сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
https://www.youtube.com/watch?v=TVBcEg6klJI
Юк машинаси Формула − 1 болиди устидан сакраб ўтган. Трюк 113 километр / соат тезликда бажарилган. Машина 25 метр баландликкача кўтарилган. Ҳозиргача бундай трюкни ҳали ҳеч ким амалга оширмагани қайд этилган.
Видеоролик EMC-технологияси рекламаси учун олинган бўлиб, у трюкда спорткари ишлатилган Буюк Британиянинг Lotus F1 жамоасида фойдаланилади. Lotus F1 Франциянинг Renault заводи жамоасининг давомчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)