Эндиликда Ягона портал орқали тезкор ва содда равишда 16 ва ундан катта ёшдаги ногиронларнинг реабилитация марказига ордер олишлари учун электрон ариза тақдим этиш мумкин, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспексиясининг бош «Тиббий-меҳнат эксперт комиссия»лари фойдаланувчилар (ногиронлар ва уларнинг қонуний вакиллари)дан аризаларни қабул қиладилар ва хизматларни рўйхатдан ўтказадилар.
Ушбу хизматдан Ягона порталда рўйхатдан ўтган 16 ва ундан катта ёшдаги ногиронлар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари ҳисобланмиш барча жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин.
Ордер бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспексиясининг ваколатли ходими томонидан ариза қабул қилинган вақтдан бошлаб 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади ва аризачининг электрон манзилига хабарнома жўнатилади. Фойдаланувчи (ногиронлар ёки уларнинг қонуний вакили) ордерни олиш учун бош, ихтисослашган, туманлараро, туман (шаҳар) «Тиббий-меҳнат эксперт комиссия»ларига хабарномада кўрсатилган муддат ичида мурожаат қилишлари ва 7 иш куни мобайнида ордерни паспортни тақдим этиш орқали олиб кетишлари шарт. Кўрсатилган муддат ичида олиб кетилмаган ордер ўз кучини йўқотади ва қонуний кучга эга эмас деб ҳисобланади.
Изоҳ (0)