Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аҳолини йил давомида, айниқса, куз-қиш мавсумида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича Тошкент вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Фото: unimedia.info

Фото: unimedia.info

«Тошкентгазтаъминот» унитар корхонаси томонидан мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди. Тайёргарлик ишлари доирасида 558,4 километр масофадаги ер ости газ тармоқлари кўрикдан ўтказилди. 17,5 километрлик газ қувурлари мукаммал таъмирланди. Ўрта Чирчиқ, Пискент, Оққўрғон, Бўка, Қуйи Чирчиқ туманларидаги 8000 га яқин газ тақсимлаш нуқтаси назоратдан ўтказилди.

Айни пайтда аҳоли, корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда маданий-маиший иншоотларни куз-қиш мавсумида узлуксиз табиий газ билан таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Бироқ табиий газ таъминотини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамай, газдан ноқонуний фойдаланиш, тўлов интизомига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда.

«Ўтказилган текширувлар чоғида Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарлари, Зангиота, Оҳангарон ва Пискент туманларида истиқомат қилувчи айрим фуқаролар фойдаланилган газ учун тўловларни ўз вақтида тўламагани маълум бўлди, — деди «Тошкентгазтаъминот» унитар корхонаси раҳбари Акмал Йўлдошев. — Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳар бир маҳаллада бу борадаги ишларга масъул фуқаролар бириктирилган. Қонунбузарларга қарши қатъий жазо чоралари қўлланилмоқда».

Вилоятда олиб борилаётган бу борадаги ишлар натижасида аҳолининг табиий газдан қарздорлиги камаймоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик