Ҳиндистон шарқидаги Орисса штати ҳудудида Кушбхадар дарёсидаги кўприк остидан 20 дан ортиқ одам калла суяги, қуриган гуллар, киновар кукуни ва бир нечта суяклар топилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Полиция маҳаллий табиблардан бирини сўроқ қилганда, у беш йил давомида қабрлардан калла суякларини олиб, «удумлар» учун тўплагани аниқланган. Унинг сўзларига кўра, калла суякларини табибнинг ишларини маъқулламаган ва яқинда вафот этган ёрдамчисининг ўғли кўприк остига ташлаган.
Ҳозирда тегишли текширувлар олиб борилмоқда. Полиция экспертиза хулосаларидан кейингина бу масалада қандайдир қарорга келиши мумкинлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)