Тошкент шаҳрида армрестлинг бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 150 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Ўғил болалар ўртасида Ҳабибулло Худойберганов, Достон Шомаҳмудов, Азиз Тожиев, Мурод Бўронов, Комил Киримов, Муҳаммадамин Неъматуллаев, Исломжон Баҳромов ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.
Қизлар ўртасидаги баҳсларда Гўзал Қаршиева, Азиза Саидова, Илвина Мустафина, Дилдора Ўринова, Мафтуна Саидолимова, Малика Усмонова, Гулшан Асатова ғолибликни қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида Навоий вилояти спортчилари биринчи, Самарқанд вилояти жамоаси иккинчи, Сирдарё вилояти вакиллари учинчи ўринни эгаллади. Мазкур мусобақа ғолиблари 2015 йил Малайзияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)