Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳридаги «Ўзкўргазмасавдо» марказида боғдорчилик, полизчилик, асаларичилик ва гулчилик соҳасидаги Agro Food — 2014 халқаро кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, халқаро ташкилотлар кўмагида Expocontact масъулияти чекланган жамияти ҳамда Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ташкил этилди.

Кўргазмада 70 дан ортиқ фермер хўжалиги, агрофирма, асаларичилик ва гулчилик соҳаси вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари, шунингдек, халқаро ҳамкорлар иштирок этмоқда.

Экспозицияда мева-сабзавотларнинг турли навлари, полиз экинлари, цитрус мевалар, манзарали ўсимликлар, шунингдек, ландшафт дизайни технологиялари, замонавий иссиқхоналар, қуёш ёрдамида қуритадиган мосламалар, органик ва минерал ўғитлар, узумчилик ва асаларичилик маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Agro Food — 2014 халқаро кўргазмаси доирасида «Фермер хўжаликлари инновацион ишланмаларининг трансферти ва ижобий тажрибаси» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда боғдорчилик, сабзавотчилик ва асаларичиликда янги технологияларни ўзлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Фермер хўжаликлари инновацион ишланмаларни жорий этиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Миллий ва халқаро ташкилотлар вакиллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш борасида тақдимотлар ўтказди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди