Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Швейцария президенти, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер билан учрашувда Остона Украинадаги можаро тинч йўл билан ҳал қилиниши тарафдори эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
«Украинадаги вазият муҳокамаси чоғида ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Қозоғистон ушбу мамлакатдаги можарони фақат тинч йўл билан миллий диалогни ривожлантириш асосида бошқа давлатларнинг конструктив воситачилигида ҳал қилиш тарафдори эканлигини таъкидлади», − дейилади ТИВ хабарида.
Швейцариянинг ЕХҲТдаги раислиги ҳақида гапирганда, Идрисов Украина можароси боис 2014 йил анча оғир бўлганини, ташкилотнинг ҳозирги раҳбари томонидан ушбу можарони ҳал қилиш учун олиб бораётган фаолиятини Қозоғистон тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Изоҳ (0)