Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Пётр Порошенко УЕФА президенти Мишель Платини билан учрашувидан кейин мухлисларга Қрим футбол клублари Россияга берилмаслигини ваъда берди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Порошенко ва Платини ўртасидаги учрашув. Фото: president.gov.ua

Порошенко ва Платини ўртасидаги учрашув. Фото: president.gov.ua

«Мен уларга Россия чемпионати Қримда ўтказилмаслиги учун курашишга ваъда бердим. Чунки бу бизнинг ерларимиз», деди Порошенко. Платини эса УЕФА бу масала бўйича ишчи гуруҳ тузганини, якуний қарор 4 декабрь куни Лозаннада бўлиб ўтадиган раҳбарият мажлисида қабул қилинишини айтиб ўтган.

Аввалроқ, Платини Киевга ташрифи давомида Порошенко билан кўришиб, Украинани Россия чемпионатида иштирок этаётган Қрим клубларини тан олишга кўндиришни мақсад қилгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?