АҚШнинг Флорида университети ҳудудида отишма уюштирган эркак полиция ходимлари томонидан отиб ташланди, деб хабар бермоқда «РБК».
Отишма 19 ноябрдан 20 ноябрга ўтиш кечаси бошланган. Гувоҳлар ўқ овози кутубхона томонидан эшитилганини маълум қилган. Камида уч нафар талаба жароҳат олган.
Таълим муассасаси раҳбарияти талабаларни «фавқулодда ҳолат»дан хабардор қилиб, ўзларига бошпана излашга чақирган. Ўқ отган эркакнинг шахси ҳали аниқланмаган. Полиция жароҳат олганлар айнан шу университет талабалари эканлиги ёки йўқлиги тўғрисида хабар бермаган.
Изоҳ (0)