18—24 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади. Шу кунлари пойтахтда ўтказиладиган Афро-Осиё Кубогига Африка ва Осиёнинг кўзга кўринган оғир атлетикачилари жам бўлади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ушбу мусобақада куни кеча Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг иштирокчилари ҳам қатнашади. Улар орасида ўзбекистонлик машҳур атлетлар, хусусан, жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов ҳам бор.
Эртага, 19 ноябрь куни Афро-Осиё Кубогининг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, мусобақага старт берилади. Турнирнинг илк куни эркаклар 56, 62, 69 ва 77 килограмм, аёллар эса 48, 53 ва 58 килограмм вазн тоифаларида супачага чиқади.
Изоҳ (0)