Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Sayyod.com» сайти ғояси асосида ташкил қилинган ва айни дамда ҳеч қаерда ўхшаши йўқ бўлган «ЮлдузКор» мукаммал муаллифлик реалити-шоусининг суратга олиш ишлари 9 ноябрь куни бошланди. Бу ҳақда «Sayyod.com» хабар бермоқда.

Фото: Sayyod.com

Фото: Sayyod.com

«ЮлдузКор» машҳурларни юлдуз бўлишида ўрни катта бўлган ва ҳамиша кадр ортида қоладиган ижодкорлар мусобақаси бўлиб, кастинг орқали турли ижодкорлар икки гуруҳга йиғилади, яъни шу икки гуруҳнинг ҳар бирида биттадан шоир-бастакор, либоскор, бўёкор-турмаккор, сураткор ва видеокорлар бўлади.

Ҳар икки гуруҳга биттадан хонанда бириктирилиб, улар ҳаммаси учта шартдан ўтади. Мазкур шартларнинг бажарилишига ҳар бири учун бир ҳафта — жами уч ҳафта ажратилади. Шунингдек, ҳар бир шарт учун чегараланган маблағ бутун гуруҳга берилади. Шартлар, албатта, машҳурнинг фаолияти доирасида бўлади.

Уч ҳафта ўтгач, икки гуруҳдан энг кўп балл йиққан ҳар бир йўналишдаги ижодкордан биттаси танланиб, бир гуруҳ қилинади ва бу гуруҳ финалда худди шу тариқа кейинги мавсумда иштирок этиб, саралаб олинган бошқа бир кучли гуруҳ билан беллашади.

Каниза гуруҳи. Фото: Sayyod.com

Каниза гуруҳи. Фото: Sayyod.com

Натижада санъат олами бир йилда битта «ЮлдузКор» гуруҳи билан таъминланади. Лекин бу лойиҳада ғолиб ёки мағлуб тушунчаси бўлмайди, зеро уч ҳафта давомида ҳар бир ижодкорга халққа ўз ижодини тақдим этиш учун реклама имконияти берилган бўлади.

Лойиҳада иштирок этиш учун, асосан, ёш ижодкорларга имконият берилади. Ҳозирча ҳар бир гуруҳда бешталик: либоскор, бўёкор-турмаккор, видеокор, шоир-бастакор ва сураткор иштирок этади.

«ЮлдузКор» фақатгина бир соҳа доирасида бўлмай, унга айнан хонандалар билан боғлиқ турли ижодий соҳа вакиллари йиғилади ва уларнинг ҳар бирига юклатилган шартда иштирок этиши учун вазифа ўйлаб топилади. Албатта у шарт хонанда фаолияти билан боғлиқ бўлиши керак.

Шоира Отабекова гуруҳи. Фото: Sayyod.com

Шоира Отабекова гуруҳи. Фото: Sayyod.com

«Sayyod.com» мазкур лойиҳада дизайнерни либоскор, фотографни сураткор, парикмахер-визажистни турмаккор-бўёкор, клипмейкерни эса видеокор деб «ўзбеконалаштиришга қарор қилган».

«ЮлдузКор» лойиҳасининг биринчи мавсумида икки гуруҳ йиғилиб, уларга икки хонанда бириктирилди. Гуруҳни йиғиш ва унга хонандани бириктиришда икки мева: олма ва нок қуръа сифатида ёрдам берди. Ҳозирда хонандалар Каниза ва Шоира Отабекова ўз гуруҳлари билан биринчи шартни ўтамоқда ва деярли ҳар куни суратга олиш ишлари қизғин кетмоқда.

Уларга ажратилган маблағ миқдори, белгиланган вазифалар ва иш жараёни ҳақидаги маълумотлар билан «Sayyod.com»да танишишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди