Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Бу ҳақда «Sports.uz» маълумотига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Чемпионат доирасида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро оғир атлетика федерациясининг Конгрессида 2017 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини Малайзиянинг Пинанг шаҳрига топшириш ҳақида қарор қабул қилинган.
«Sports.uz»нинг қайд этишича, ушбу жаҳон чемпионати мезбонлиги учун Ўзбекистон, шунингдек, Белоруссия ва Туркия давлатлари ҳам даъвогарлик қилганди. Маълумот учун, 2015 йилги жаҳон чемпионати АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, Олма-Отада якунига етган мусобақада Ўзбекистон оғир атлетикачилари еттинчи ўринни эгаллади. Жаҳон чемпионатида Шимолий Корея, Қозоғистон, Хитой, Россия, Эрон ва Албания термалари Ўзбекистондан юқори ўринларни банд этди.
Изоҳ (0)