Дунёнинг энг яхши футболчилари 17 ноябрь куни бошланган «Эболага қарши 11» акциясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтига асосланиб Gazeta.ru хабар берди.
Акцияда «Барселона» футболчилари Неймар, Хави ва Пике, «Реал» аъзолари Криштиану Роналду, Рафаэль Варан ва Гарет Бейл, «Бавария» ўйинчилари Филипп Лам ва Жером Боатенг, «Челси» вакиллари Жон Оби Микель ва Дидье Дрогба ҳамда Германиянинг «Гройтер» клубининг сьерра-леонелик футболчиси Жорж Дэвис, шунингдек «Бавария» мураббийи Пеп Гвардиола қатнашмоқда.
«Биз биргаликда Эболани енга оламиз» шиори остида ўтказилган акцияда 11 футболчи учун махсус ёзувли тахтачалар тайёрланган ва уларда Эболага қарши курашиш учун ҳаракатлар акс этган.
Изоҳ (0)