Associated Press агентлиги Украина шарқида Малайзиянинг «Боинг» самолёти ҳалокатга учраганидан бироз ўтиб олинган ҳаваскор видеоёзувни интернетга жойлаштирди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
https://www.youtube.com/watch?v=f1UQKoObRlo
Агентликнинг тахмин қилишича, бу ҳалокатдан кейин олинган илк видеоёзувдир. Ролик қулаш жойидан бир неча метр узоқликдан, Грабово қишлоғидаги турар-жой бинолари қурилаётган ҳудуддан олинган.
Видеолавҳада маҳаллий аҳоли вакиллари самолёт қулаши борасидаги ўз тахминларини илгари сурган. Жумладан, у уриб туширилгани ҳам тахмин қилинган. Бир эркак эса қулаган бўлакларнинг кўплиги туфайли иккита самолёт қулаган деб ўйлаганини айтган. Маҳаллий аҳоли қулаган учиш аппаратини ҳарбий самолёт деб ўйлаган.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Амстердамдан Куала-Лумпурга бориш учун ҳавога кўтарилган Malaysia Airlines’га қарашли «Боинг-777» самолёти Украина шарқида ҳалокатга учраши оқибатида ҳаво кемаси бортидаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)