16 ноябрь куни бўлиб ўтган Руминия президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Сибиу шаҳрининг мери Клаус Йоханнис ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
Унинг рақиби − мамлакат бош вазири Виктор Понта ўз мағлубиятини тан олган. «Мен жаноб Йоханнисга қўнғироқ қилиб, уни табрикладим», − деди Понта ҳали якуний натижалар эълон қилинмаганига қарамай. Қайд этилишича, иккала номзод тўплаган овозлар фарқи жуда кичик кўрсаткични ташкил этади.
2 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг биринчи босқичида иштирок этган 14 номзод орасида 40,3 фоиз овоз тўплаган Понта ҳамда 30,4 фоиз овоз тўплаган Йоханнис иккинчи босқичга ўтган эди. Президентлик лавозимини тарк этадиган Траян Бесэску Руминияни 2004 йил 20 декабрдан буён бошқариб келмоқда.
Изоҳ (0)