«Розетта» космик кемасидан ажралиб, Чурюмов-Герасименко кометасига қўнган «Фили» модули мазкур космик жисмни муваффақиятли пармалади. Бу ҳақда қурилманинг расмий твиттерига таяниб, Gazeta.ru хабар бермоқда.
Бу инсоният тарихидаги кометани биринчи пармалаш ҳисобланиб, мазкур жараён SD2 ускунаси орқали амалга оширилди.
Ptolemy ва Cosac қурилмалари ёрдамида амалга оширилган ҳамда пармалаш натижасида олинган намуналар таҳлили «Розетта» фазовий кемасига, ундан эса Европа космик агентлигининг Парвозларни бошқариш марказига етказилди.
Шу тариқа, олимлар илк бор кометанинг бирламчи тузилмаси нимадан ташкил топганини ўрганишга муваффақ бўлади.
Изоҳ (0)