«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов кампанияси шу йилнинг 15 сентябрида бошлангани ва сайлов 21 декабрда ўтказилиши муносабати билан «Сайлов — 2014» ижтимоий сўровини ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари — эркаклар ва аёллар, ёшлар, пенсионерлар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этди.
Аксарият фуқаролар учун оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги воқеалар ҳақида мунтазам ахборот етказиб берадиган асосий манбадир. Аҳолининг катта қисми мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, сиёсий партияларнинг фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам кузатиб боради.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, фуқароларнинг аксарият қисми (90 фоизга яқин) Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти, сайловолди кампаниясининг қандай кечаётгани, сиёсий партиялар фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари тезкор ва сифатли ахборот тақдим этаётганидан қаноат ҳосил қилмоқда.
Изоҳ (0)