Швейцария ҳукумати Россиянинг бир нечта компаниялари ва расмий шахсларига нисбатан санкциялар киритиб, Европа Иттифоқи томонидан сентябрь ойида қўйилган иқтисодий чекловларни қўллаб қувватлади, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Расмий Берлин ушбу қарорини Россиянинг халқаро санкциялар таъсиридан қочишининг олдини олиш мақсади билан изоҳлаган. Ҳукумат қарори 12 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да кучга кирган.
Швейцария Европа Иттифоқи Россияга қўйган санкцияларга бироз муддат ўтгач қўшилмоқда. Жумладан, июль ойида эълон қилинган санкциялар пакетига ҳам Берн август ойи охиридагина қўшилган.
Изоҳ (0)