АҚШнинг McDonald’s емакхоналар тармоғи 2015 йилнинг иккинчи ярмида ўзининг Қозоғистондаги илк ресторанини очади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Компания хабарида айтилишича, ушбу тармоқнинг Қозоғистондаги ресторанларини очиш учун лицензия тадбиркор Қайрат Боранбаевга берилган. Лицензия бир неча йиллик синовлардан кейин танлаб олинган кишига тақдим этилган.
Қозоғистон McDonald’s тармоғи ресторанлари очиладиган 120-мамлакатга айланади. Ушбу давлатлар ичида Ўзбекистон мавжуд эмас.
Изоҳ (0)