Бишкекда 25 ёшли аёл ўзини бинонинг еттинчи қаватидан ташлади. Бу ҳақда Қирғизистон пайтахти тез ёрдам хизматига асосланиб «Вечерний Бишкек» хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 13 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 02:15да Керибмекова кўчасидаги турар-жой биноларидан бирида содир бўлган.
Йиқилиш натижасида орттирилган кўплаб жароҳатлар туфайли аёл шифокорлар етиб келмасидан ҳалок бўлган. Аёлнинг жасади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.
Изоҳ (0)