Сербиялик таниқли мутахассис Бора Милутинович «Бунёдкор» стадионига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Бунёдкор» клубининг расмий сайти.
Таниқли мутахассис «Бунёдкор» стадионида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, стадион ҳудудидаги музей, кийим алмаштириш хонаси ва майдон ҳолатини кўздан кечирди.
«‘Бунёдкор’ стадиони барпо этилгани ҳақида аввал эшитгандим. Ушбу стадионда бўлиб, у билан яқиндан танишганимдан жуда хурсандман. Бундай замонавий ареналар футбол ривожи учун хизмат қилади. Ўйлайманки, бу стадионда катта футбол ўйинлари ҳали жуда кўп бўлиб ўтади», — деди Бора Милутинович.
Изоҳ (0)