Ҳиндистоннинг Гужарот штати маҳаллий парламенти мансабдор шахсларнинг уйида ҳожатхона бўлишини шарт қилиб қўювчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда NDTV.
Қонун кучга кирган кундан бошлаб ярим йил ичида амалдаги ҳудудий вазирлар маҳаллий ҳукуматга ўз уйларида ҳожатхона бор-йўқлиги ҳақида ахборот бериши керак. Агар хонадонда ҳожатхона бўлмаса, мансабдор шахс мансабидан айрилиши мумкин.
Сайловларда иштирок этадиган бўлажак номзодлар ҳам уйларида ҳожатхона борлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишга мажбур бўлади.
Гигиена қоидаларига риоя этилиши тарафдори бўлган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг сўзларига кўра, мазкур тадбир сув ифлосланишининг олдини олиши мумкин.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ахборотига кўра, 1,1 миллиардга яқин аҳоли бирор марта ҳам ҳожатхонадан фойдаланмаган. Ҳиндистон аҳолисининг ярмидан кўпи эса бу борадаги эҳтиёжини кўчада қондиради.
Изоҳ (0)