Жанубий Африка Республикаси полицияси давлат бюджетидаги 23 миллион долларлик камомад бўйича тергов ишларини бошлади, дея хабар бермоқда Segodnya.ua. Бу пуллар президент Жейкоб Зуманинг хусусий қароргоҳини реконструкция қилиш учун сарфлаб юборилган.
Дастлаб, давлат раҳбари уйидаги хавфсизлик тизиминигина янгилаш режалаштирилган эди. Бироқ қароргоҳда хусусий клиника, амфитеатр ва бассейн ҳам пайдо бўлди.
Ҳуқуқ муҳофазачиси Тулия Мадонсела ўз маърузасида барча ишлар олиб борилишига «президент лом-мим демай рози бўлган»ини таъкидлади. У, шунингдек давлат раҳбарини қурилиш ишларининг бир қисмини шахсий маблағи ҳисобидан тўлашга чақирди.
Жейкоб Зуманинг ўзи эса барча айбловларни рад этиб, ўз уйининг кенг кўламда реконструкция қилинишидан хабардор бўлмаганини таъкидлади.
Изоҳ (0)