Франция шимолида президент ташрифи кутилаётган Нотр-Дам-де-Лорет ёдгорлиги устидан «Олландни истеъфога чиқарамиз» ёзувли плакат осилган кичик самолёт учиб ўтди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Франция ОАВларига таяниб.
Уни тутиш учун ҳукумат иккита ҳарбий вертолёт юборди. Улар самолётни Аррас аэропортигача кузатиб борди.
Маълум бўлишича, ушбу акцияни «Олландни истеъфога чиқарамиз» ҳаракатининг етакчиси Дэвид Ван Хемельрик амалга оширган. Ўз хатти-ҳаракатини изоҳлар экан, у «демократияни ҳимоя қилиб жасурлик кўрсатиш — у учун ҳаётини қурбон қилганларни шарафлашнинг ишончли усули» эканини айтди.
Изоҳ (0)