Патек Пҳилиппе фирмасининг чўнтак соати Женевада бўлиб ўтган кимошди савдосида 21,3 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
Хронометр 1933 йилда америкалик банкир Генри Грейвзнинг махсус буюртмасига биноан тайёрланган бўлиб, 24 та функция бажариши эвазига «Ўта мураккаб» деб номланган. 1968 йилда банкир вафот этгач, соат Чикагодаги вақт музейига қўйилган. 1999 йилда эса Нью-Йоркда номаълум харидор томонидан 11 миллион долларга сотиб олинган.
2014 йил июль ойида Sotheby’s кимошди савдолар уйи ушбу соат сотувга қўйилишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)