Америка Қўшма Штатларининг Иллинойс штатидаги Форест Грин шаҳри раҳбарияти аҳолига шимни осилтириб юришни тақиқламоқчи, деб хабар бермоқда Метро.
Янги қоидани бузувчилар 750 доллар миқдорида жарима тўлаши кўзда тутилган. Шаҳар мери Энтони Калдероннинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда шимини осилтириб юрганларга нисбатан бир неча марта шикоятлар келиб тушган.
Қайд этилишича, шаҳар аҳолисининг ҳаммаси ҳам ушбу тақиқни қўллаб-қувватламаяпти. Жумладан, мода ўрнига жиноятчиликка қарши курашишга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги ҳақидаги фикрлар янграб турибди.
Изоҳ (0)