АҚШда бензин нархи арзонлашишда давом этмоқда. ТАСС хабарига кўра, сўнгги икки ҳафта давомида бензин нархи 13 центга арзонлашган бўлиб, ҳозирда мамлакат бўйича бир галлон энг паст турдаги ёнилғи 2,94 доллар (1 литри 77 цент)дан сотилмоқда, деб хабар беради «Кун».
Энг қиммат бензин Калифорния штатининг Сан-Франциско шаҳрида сотилмоқда — у ерда бир галлон ёнилғи 3,27 доллар туради.
Энг арзон бензинни эса Теннесси штатидаги Мемфис шаҳрида топиш мумкин — бир галлони 2,65 доллардан сотилмоқда.
Нью-Йоркда бир галлон бензинни 3,21 доллардан, Лос-Анжелесда эса 3,20 доллардан харид қилиш мумкин.
Шундай қилиб, энг паст турдаги бир галлон ёнилғининг нархи ўтган йилнинг шу давридаги нархдан 27,55 центга арзонроққа тенг бўлмоқда.
Аввалроқ, АҚШда бензин нархи сут нархидан арзонроқ бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)