Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро номаълум сабаб билан қайинукасининг уйига борди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри.
Фуқаро қайинукасиникида ўзаро жанжал чиқариб, у билан муштлашиб кетди. Охири марғилонлик зўравон почча қариндошига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказди. Жабрланувчи тезда шифохонага ётқизилди.
Зўравон ИИБга олиб келинди. Энди у қилмиши учун қонун олдида жавоб беришга мажбур, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)