Аргентинанинг «Белграно де Кордоба« ва «Дефенса и Хустисия» клублари ўртасидаги учрашув фожеа билан тугади, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Marca нашрининг хабар беришича, «Белграно» ишқибози ўз жамоасининг голини нишонлаётганда трибунадан тушиб кетди ва ҳаётдан кўз юмди.
Ҳалок бўлган мухлис Карлос Фернандос 22 ёшда эди. Ишқибоз 25 метр баландликдан йиқилиб тушди. У оғир аҳволда тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага етказилди ва ўша ерда оламдан ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни ўтган ўша учрашув 3:0 ҳисобида «Белграно» ғалабаси билан тугаган.
Изоҳ (0)