2014 йил 6 ноябрь куни эрталаб Оренбург областидаги Ясний космодромидан Россия ва Украина биргаликда ишлаб чиқарган «Днепр» ракетаси коинотга чиқариш учун учирилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ушбу ракета коинотга ASNARO сунъий йўлдошини, шунингдек яна тўртта кичик сунъий йўлдошни орбитага олиб чиққан. «Днепр»нинг ўзи РС-20 (SS-18 «Сатана») қитъалараро баллистик ракеталари оиласининг учунчи вакили ҳисобланади. Ракета модернизацияси била Россия, Украина ва Қозоғистоннинг қўшма лойиҳаларига ихтисослашган «Космотрас» компанияси шуғулланган.
Коинотдан фойдаланиш ва тадқиқотлар ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Россия−Украина дастури 2007 йилда 4 йил муддатга тузилган бўлиб, 2011 йилда 2012−2016 йиллар учун дастур келишиб олинган.
Изоҳ (0)