2014 йил 6 ноябрь куни Бишкекдаги марказий телеминорада DVB-T2 стандартидаги рақамли ва DVB-S2 стандартига сунъий йўлдош телевидениеси Қирғизистон ҳудудида расман ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Вечерний Бишкек».
Ушбу янгилик Қирғизистон томонидан 2006 йилда имзоланган 2015 йилгача рақамли телевидениега ўтиш тўғрисидаги «Женева-6» минтақавий шартномаси доирасида жорий қилинган. Республика 2015 йил 17 июнгача аналог телевидениесидан бутунлай воз кечишни режалаштирган.
Рақамли телевидениега ўтиш учун саккизта канал: «ЭлТР», «Пирамида», «Бешинчи канал», «Регион» ва «ОТРК» таркибидаги бир неча телеканалларнинг ишлари давлат томонидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)