Ҳиндистоннинг Сурат шаҳрида Boeing 737 йўловчи самолёти ҳавога кўтарилиши вақтида учиш-қўниш йўлагида ўтлаб юрган сигир билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда «РБК».
Самолёт соҳиби бўлган SpiceJet компанияси рейсни бекор қилишига тўғри келган. Ҳодиса оқибатида Boeing 737’га сезиларли зарар етгани айтилган. Сигир эса олинган жароҳат туфайли нобуд бўлган. Йўловчиларга Деҳлигача етиб олиш имкони яратиб берилган.
Компаниянинг аниқлик киритишича, сигир аэропорт деворидаги тешикдан ўтиб, учиш-қўниш йўлагига тўсатдан келиб қолган бўлиши мумкин. Учувчи қоронғилик туфайли сигирни кўрмаган.
Изоҳ (0)