АҚШ Тинч океани устида Aegis ракетага қарши мудофаа тизими ёрдамида илк марта деярли бир вақтнинг ўзида уч ҳаво мўлжали −икки қанотли ва бир баллистик ракетани тутиш операциясини амалга оширди, деб хабар бермоқда ТАСС.
АҚШ Мудофаа вазирлиги ракетага қарши мудофаа агентлигининг хабар беришича, Гавайи ороллари атрофида бўлиб ўтган синовларда John Paul Jones эскадра мина ташувчи кемаси қатнашган. Кауаи оролидан учирилган учала мўлжал Aegis тизимининг икки тутувчи самолёти ёрдамида ушланган.
Бу 2002 йилдан буён Aegis дастури бўйича амалга оширилган 35 синовдаги 29-муваффақиятли тутиш бўлди. Умумий ҳисобда АҚШ ракетага қарши мудофаа тизими 2001 йилдан бошлаб 82 та синовни амалга оширган, улардан 66 таси муваффақиятли чиққан.
Изоҳ (0)