Гавай ороллари яқинида йўлбарс акула сёрфер аёлга ҳужум қилиб, униг қўлини тишлади, бироқ йиртқич чангалидан қутулишга муваффақ бўлинди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
34 ёшли Маккензи Кларк ва унинг дўсти Браян Варго Шимолий Кохалада соҳилдан 130 метрча масофада тўлқинда учаётганда акула аёлга ҳужум қилган. Наҳангнинг илк ҳужуми омадсиз чиққан бўлса-да, у яна бир марта ташланган. Варгонинг сўзларига кўра, у навбатдаги тўлқинни ўтказиб юборгач қичқириқ овозини эшитган ва акула унинг дугонасини сув остига тортиб кетганини кўрган.
«Мен қаттиқ қўрқдим. Нима қилишни билмай қолдим. Акула биринчи марта мени туртганда тошга тегиб кетдим, деб ўйладим. Мен ҳеч нимани англаёлмай қолдим, ҳаммаси жуда тез содир бўлди», − деди Кларк.
Эркак Маккензининг ёнига сузиб борган, бироқ акула аёлни тортиб кетаверган. Бироздан сўнг йиртқич Маккензини қўйиб юборган, аммо кейин учинчи ҳужумни бошалаган. Натижада унинг қўлини тишлаб олган. Аёл беш марта зарба берганидан сўнг наҳанг сузиш тахтасини қўйиб юборган ва ўзи ҳам кетиб қолган.
Изоҳ (0)