Бирлашган Араб Амирликларида қувайтлик икки талаба қўшни хонадаги шахсни ўлдиргани учун ўлим жазосига маҳкум этилди. Талабалардан бири қироллик оиласи аъзосидир, деб хабар бермоқда «РИА Новости» амирликларнинг The National нашрига таяниб.
Шаржа амирлигидаги университетнинг Қувайтдан БААга келган 19 ёшли талабаси қўшнилари томонидан уч кун мобайнида таҳқирланиб, жароҳат олган. Шундан сўнг, у 25 февраль куни шифохонада вафот этган.
20 ва 19 ёшдаги икки судланувчиларнинг маълум қилишича, жанжал пул туфайли келиб чиққан. Улар қувайтлик талабанинг ўлимида айбдор деб топилди.
Нашрда қайд этилишича, мазкур ишга дахлдор яна бир қувайтлик БААни тарк этишга улгурган бўлиб, Шаржа прокуратураси уни Қувайтга топшириш бўйича сўров жўнатган.
Изоҳ (0)